Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: Киев ва Вашингтон ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳужжат тайёр

Зеленский: Киев ва Вашингтон ўртасида хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳужжат тайёр

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама ҳужжат тайёрланган.

Ушбу баёнотни Зеленский 4-5 февраль кунлари АҚШ, Россия ва Украина ўртасидаги янги уч томонлама музокаралар олдидан ўзининг музокара гуруҳи билан йиғилишдан сўнг ижтимоий тармоқларда эълон қилган.

"Украин делегацияси АҚШ томони билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади. Украина реал қадамларга тайёр. Биз муносиб ва узоқ муддатли тинчликка эришиш мумкин, деб ҳисоблаймиз. АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳужжат тайёр ва биз тикланиш ҳамда иқтисодий ривожланиш бўйича ҳужжатлар юзасидан аниқ ишлар кутмоқдамиз", — деди Зеленский.

У деэскалация чораларининг аҳамиятига ҳам тўхталиб, улар музокара жараёни ва натижасига одамлар ишончини мустаҳкамлашига ёрдам беришига эътибор қаратди.

Киритилди: 23:44 02.02.2026. Ўқилди: 141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!