Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский Ирландия билан Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди

Зеленский Ирландия билан Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Дублинга ташрифи чоғида Ирландия бош вазири Михол Мартин билан Россиянинг музлатилган активларини мамлакат мудофааси ва тикланишини қўллаб-қувватлаш учун ажратиш имкониятини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Украина раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Биз бугун Россиянинг музлатилган активлари бўйича позицияни ҳам муҳокама қилдик. Мудофаамизни ҳам, қайта қуришимизни ҳам ишончли таъминлай олишимиз учун уларни Украинага ўтказиш вақти келди", - дея таъкидлади у ҳамкорларини Россияни қонуний жавобгарликка тортиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларда фаолроқ иштирок этишга чақирди.

Мартин, ўз навбатида, Ирландия ушбу активлардан Украинани қайта қуришни молиялаштириш ва кредитлар бериш учун фойдаланишни қўллаб-қувватлашини айтди.

Томонлар, шунингдек, Россияга қарши санксияларни кучайтиришни ҳам муҳокама қилишган. Зеленскийнинг таъкидлашича, Россияга қарши чекловлар вазият ҳал этилмагунча муҳим таъсир воситаси бўлиб қолади.

Зеленский Ирландияга энергия ва инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва мамлакатлар келгуси беш йил учун ҳамкорлик йўл харитасини тасдиқлаганини маълум қилди.

Киритилди: 07:30 03.12.2025. Ўқилди: 615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!