Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Фридрих Мерц билан суҳбатлашди

A A A
Зеленский Фридрих Мерц билан суҳбатлашди

Украина президенти Володимир Зеленский Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерц билан позицияларни мувофиқлаштирганини айтиб, суҳбатни "самарали" дея баҳолади.

"Биз Украинада Германиянинг Европа хавфсизлигини тиклаш ва Украинадаги инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини жуда қадрлаймиз. Айнан Германия Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича етакчи давлат ва мамлакатимиз молиявий барқарорлигини таъминлашда муҳим рол ўйнамоқда", – деб ёзди Зеленский Х ижтимоий тармоғида.

Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи партияси (ХДИ) Мерц ва Зеленский ўртасида мулоқот бўлганини тасдиқлади, бироқ унинг мазмуни ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Киритилди: 21:08 04.03.2025. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!