Бу ҳақда давлат раҳбари Telegram’да маълум қилди.
Зеленскийнинг таъкидлашича, энг муҳими — дипломатияни амалга ошириш учун фаол ва биргаликда ишлашни давом эттириш.
«Америка президенти вакиллари билан Киевда ўтказган учрашувларимиз якунлари бўйича музокаралар гуруҳи билан йиғилиш ўтказдик. Уч босқичда музокаралар олиб бордик. Биз билан бирга Е3 — Франция, Буюк Британия ва Германия вакиллари ҳам иштирок этди. Кеча кун якуни бўйича Стив ва Жаред билан алоҳида, юзма-юз суҳбатлашдим. Энг муҳими — дипломатия амалга ошиши учун фаол ва биргаликда ишлашни давом эттириш», — деб ёзди Зеленский.