Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский АҚШ билан музокараларни “самарали” деб атади

Зеленский АҚШ билан музокараларни “самарали” деб атади

Украина президенти Берлинда бўлиб ўтган Германия–Украина иқтисодий форумининг ёпилиш маросимида сўзга чиқди. У Германия пойтахтида АҚШ вакиллари билан ўтказилган музокаралар ҳақида фикр билдирди.

"Бундай суҳбатлар ҳар доим ҳам осон кечмайди. Аммо суҳбат самарали бўлди. Муҳими муносиб ва барқарор тинчликка эришиш", — деди Зеленский.

Аввалроқ музокараларда иштирок этган украиналик расмийлар ҳам учрашувни худди шу тарзда баҳолаган эди. Ахios манбасига кўра, АҚШ томони ҳам учрашувни “самарали” деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга, 14–15 декабр кунлари бўлиб ўтган музокараларнинг аниқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Қайд этилишича, Берлин учрашуви доирасида тинчлик режасининг бандлари муҳокама қилинган. Ғарб нашрлари эса музокаралар “қийин кечганини” ёзган.

Киритилди: 22:34 15.12.2025. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!