Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский: 2024 йил уруш Киевга 100 миллиард доллар зарар келтирди

A A A
Зеленский: 2024 йил уруш Киевга 100 миллиард доллар зарар келтирди

Ҳарбий можаро Украинага 100 миллиард доллардан кўпроқ зарар келтирди, бу маблағнинг 60 фоизини АҚШ ва Европа Иттифоқи тақдим этган, деди Президент Владимир Зеленский.

– 2024 йил уруш Украинага мудофаа кучларини таъминлаш нуқтаи назаридан қимматга тушди, – деди у Буюк Британия Бош вазири Кей Стармер билан бирга ўтказган қўшма матбуот анжуманида. – Сарфланган 100 миллиард долларнинг 40 миллиарди Украинаники, 35 миллиарди АҚШ ва 25 миллиарди ЕИга тегишли. Киев бюджет тақчиллигини қоплаш йўлларини фаол изламоқда. Ғарблик ҳамкорлар ҳукуматга ўзини ўзи молиялаш қобилиятини ошириш учун кўпроқ манбалар топишни қатъий тавсия қилди.

Киритилди: 10:55 18.01.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!