Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанддаги кафелардан бирида муштлашув юз берди

Самарқанддаги кафелардан бирида муштлашув юз берди

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида бойнинг ўғли экани айтилган эркак маст ҳолда бошқа бир шахсни уриб, ҳушидан кетказиб қўйгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 29 март куни соат 7:00 ларда Самарқанд шаҳрида жойлашган кафелардан бирида фуқаро З.У. ўзининг таниши Д.Р. билан нонушта қилаётган вақтида, ўша ерда бўлган фуқаро Ш.T. билан ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Мазкур низо натижасида Ш.T. ўзининг танишлари T.X. ва И.X. билан биргаликда З.У. ҳамда Д.Р.ларни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:03 30.03.2026. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!