«Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудларида жорий йил февраль ойининг биринчи ўн кунлигидан Кесселринг савринжон (Солчисум кесселрингии)нинг гуллаш даври бошлангани қайд этилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.
Кесселринг савринжони Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Уни йиғиш, ўсадиган жойларда чорва молларини боқиш ва ер қазиш ишларини амалга ошириш тақиқланади.