Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Зарафшон” миллий боғига ўт кетди

A A A
“Зарафшон” миллий боғига ўт кетди

Кеча, 29 июнь куни соат 13:15 да Жомбой тумани "Зарафшон" Миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Ёнғин жойига соат 13:27 да етиб борилиб, соат 14:40 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 17:00 да бартараф этилган.

Ёнғинни бартараф этишга Самарқанд вилояти ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилгани айтилмоқда.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқарамаси ўз навбатида аҳолидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади",-дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, ҳозирда воқеа сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 05:00 30.06.2022. Ўқилди: 2828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!