Бугун 26 сентябрь, 2022 йил, душанба

O'ZB

Запорожье АЭСни ким ўққа тутгани аниқланди

Запорожье АЭСни ким ўққа тутгани аниқланди

Запорожье атом электр станциясини ўққа тутиш Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия бригадаси ҳарбийлари томонидан амалга оширилди. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти вакили Владимир Рогов маълум қилди.

“Ким аниқ ўқ узгани ва зарба бергани (Запорожье АЭСда) аллақачон аниқланган. Булар Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия бригадаси террорчилари, Зеленскийнинг жангарилари. Улар Никополдан 152 миллиметрли қуроллардан Запорожье атом электр станциясини мақсадли равишда ўққа тутган”, деди Рогов “Россия 24” телеканали эфирида.

Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станциясидир. Станцияда олтита энергия блоки ўрнатилган.

Запорожье АЭС март ойидан бери Россия ҳарбийлари томонидан қўриқланади. Махсус операция бошланганидан бери Украина қўшинлари атом электр станцияси ҳудудига бир неча бор ҳужум қилишга уринган.

5 августдан бошлаб ўққа тутилиш тез-тез кузатилган. Зарбалар оқибатида ядровий реакторлар зарар кўрмаган бўлсада, АЭСнинг атрофдаги инфратузилмаси, сув бассейнлари жиддий зарар кўрган. Ракета бўлаклари АЭСнинг энергия блокларидан 400 метр масофада қулаб тушган.

Ўққа тутилгандан кейин иккита энергия блоки тўлиқ қувват билан ишламаяпти. МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси Запорожье АЭСнинг ўққа тутилишидан хавотир билдирди.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 7 август куни Украина артиллерияси Запорожье атом электр станциясини яна ўққа тутган - юқори волтли линия шикастланган, шахсий таркиб иккита энергоблокнинг қувватини камайтиришга мажбур бўлган.

Киритилди: 20:35 12.08.2022. Ўқилди: 7953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!