Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Залужний Курск вилоятига ҳужумга қарши бўлган — Politico

Залужний Курск вилоятига ҳужумга қарши бўлган — Politico



"Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, генерал Валерий Залужний Россия ҳудудига бостириб киришга қарши чиққан, чунки Украина раҳбарияти чегарани бузиб ўтганидан кейинги ҳолат учун “кейинги қадам учун аниқ режа”га эга бўлмаган", деб ёзади Politico.

"Залужний бу масалада Зеленскийдан ҳеч қачон аниқ жавоб олмаган", — дея маълум қилди Politico манбаси. Залужнийнинг ўзи Украина Қуролли кучларининг Курск яқинидаги амалиётига изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.

Журналистларнинг ёзишича, Курск вилоятидаги операцияга рози бўлмаган иккинчи шахс Украина Қуролли кучларининг 80-ҳаво ҳужуми бригадаси қўмондони Эмил Ишкулов бўлган. Кейинчалик Украина оммавий ахборот воситалари унинг ишдан бўшатилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилиши ҳақида ёзишган.

"Президент Володимир Зеленскийнинг Ялта Европа стратегияси (YES) конференциясидаги нутқида Донбассдаги вазият оғирлигича қолса ҳам, нисбатан нормаллашаётганини таъкидлади", дейилади Politico мақоласида.

Бироқ нашр суҳбатлашган ҳарбий хизматчилар Украина Қуролли кучларининг Донецк вилоятидаги йўқотишлари ортиб бораётгани, натижада мудофаа учун ушбу ҳудудга Курскдан бир неча бўлинмаларни олиб ўтишга мажбур бўлинганлиги ҳақида айтди.

Киритилди: 12:45 18.09.2024. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!