2023–2024 йилларда Ўзбекистондаги мактабларда маънан эскирган компютер синфларини янгилаш учун 400 миллиард сўм маблағлар ажратилади. Бу ҳақда “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида сўз боради.
Шунингдек 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб 400 нафаргача ўқувчиси бўлган умумий ўрта таълим муассасаларида интернет тезлигини камида 40 Мбит/сония, ўқувчилар сони 400 нафардан юқори бўлганларда – камида 100 Мбит/сония бўлиши таъминланади.