Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Юртимизда Марказий Осиё тарихида илк маротаба Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилейи бўлиб ўтади

Юртимизда Марказий Осиё тарихида илк маротаба Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилейи бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё тарихида илк маротаба Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилейи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу анжуман 2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказилади.

“Унда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, йиғилишнинг асосий мавзуси “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.

Хабарга кўра, ассамблея сўнггида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.

Киритилди: 23:50 23.03.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!