Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Рамзан Қодировнинг Владимир Путин билан муносабатлари ёмонлашди – “Важные истории”

 Рамзан Қодировнинг Владимир Путин билан муносабатлари ёмонлашди – “Важные истории”

Нашр журналистлари Путин ва Қодиров ўртасидаги муносабатлар бузилишининг асосий сабаби сифатида Чеченистон раҳбарининг Яқин Шарқ мамлакатлари ҳукуматлари билан ўз мол-мулки ва оиласининг хавфсизлиги бўйича олиб борган музокараларини кўрсатмоқда.

Нашрга бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ва амалдаги ходимлари исмларини ошкор қилмаслик шарти билан маълум қилишган. Ушбу маълумотни шимолий кавказлик журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қисман тасдиқлашган.

Журналистларнинг ёзишича, Рамзан Қодиров соғлиғи ёмонлашаётгани сабабли Кремлдан яширин равишда мусулмон давлатлари раҳбарлари билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилган, бироқ Россия махсус хизматлари бу ҳақда хабар топиб, Владимир Путинга маълум қилишган.

Бундан ташқари, Кремл Давлат думаси депутати Адам Делимхановга нисбатан ҳам эътироз билдирган. Маълумотларга кўра, бу Делимхановнинг сўнгги пайтларда мамлакат раҳбарияти билан келишмаган ҳолда рейдерлик ва товламачиликни ўз ичига олган жиноий схемаларни ташкил этгани билан боғлиқ.

Аввалроқ “Важные истории” нашри Рамзан Қодировнинг қариндоши 2022 йилдан бери Дубайда камида тўртта ҳашаматли вилла сотиб олгани, Чеченистон раҳбари улардан бирини ўзининг "норасмий элчихонаси" сифатида ишлатаётгани ҳақида ҳабар берган эди.

Киритилди: 19:34 28.03.2025. Ўқилди: 2419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!