Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Юқоричирчиқда сув тошқинлари 25 та хонадонга кириб борди

Юқоричирчиқда сув тошқинлари 25 та хонадонга кириб борди

Кеча, 14 май куни тахминан соат 18:20 ларда Тошкент вилояти ҳудуди бўйлаб қисқа муддатда кучли ёмғир ёғиши кузатилди. Бу хақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Натижада вилоятнинг Юқоричирчиқ тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Яйилмасой” сойи ўзанида ёмғир сувлари тошиши содир бўлиб, “Обод турмуш” кўчасида жойлашган тахминан 25 та аҳоли хонадонлари, томорқа ер майдонларига сув кириши кузатилган.

Содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлими, Юқоричирчиқ тумани Фавқулодда вазиятларда Давлат тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб этилиб, аҳоли хонадонларида сув тортиш ишлари олиб борилди. Ҳозирда тошқин сувлари талофатлари бартараф этилган.

Юзага келган ҳодиса натижасида “Навбаҳор” маҳалласи “Обод турмуш” кўчаси ҳудудидаги пойдеворга эга бўлмаган хом ғиштдан қурилган хонадон биносига зарар етган.

Мазкур холат оқибатида фуқароларнинг тан жарохати олиши ва уй хайвонлари нобуд бўлиши тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Киритилди: 14:10 15.05.2022. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!