Бугун 2 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди

Жорий йилнинг 31 июль куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари ўрганилди.

Хусусан, Амир Темур Шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган 271-сонли мактаб ҳудудидаги объект кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудидаги ер участкаси ҳамда бино-иншоотлар амалдаги ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳудудда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик битими ва ижара шартномаси асосида "ASIAN SCHOOL" МЧЖга 4 минг квадрат метр ер майдони ижарага берилгани маълум бўлди.

Ўрганиш якунларига кўра, тунука билан ўралган ҳудуд демонтaj қилиниб, ер участкаси аввалги ҳолатига қайтарилди.

✅ Ҳудудларда қонунийликни таъминлаш, болалар майдончалари ва ижтимоий объектларнинг дахлсизлигини сақлаш бўйича назорат ишлари изчил давом эттирилади. Ҳар бир ҳолат қонуний асосда кўриб чиқилиб, адолат таъминланади.

Киритилди: 18:15 01.08.2026. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!