Бугун 2 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда «Энергетика хавфсизлиги ойлиги»: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда «Энергетика хавфсизлиги ойлиги»: 450 дан ортиқ ходимдан иборат кучайтирилган гуруҳлар иш бошлади

Тошкентда энергияни беҳуда сарфлаш ва ундан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича кенг кўламли тадбирларга старт берилди.

31 июль куни Юнусобод туманида ўтказилган йўриқномада шаҳар прокурори, ИИББ бошлиғи ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Асосий устувор йўналишлар:

🔷 Президент қарорига мувофиқ энергия самарадорлигини ошириш ва ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик;

🔷 Йирик ўғирлик ҳолатларини фош этиш ва ресурслар йўқотиши юқори бўлган туманларда текширувлар ўтказиш;

🔷 Электрон тизимлар орқали ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказилган ёки алоқага чиқмаётган «шубҳали» истеъмолчиларни манзилли ўрганиш.

Ушбу комплекс чора-тадбирлар пойтахтда энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиб, ҳалол истеъмолчиларни барқарор ишлайдиган тизим орқали электр ҳамда газ билан таъминлашга хизмат қилади.

Киритилди: 13:56 01.08.2026. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!