Қонунчилик палатаси “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатга кўра, мамлакатимизда ислом молияси тамойилларига асосланган сукук қимматли қоғозларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Сукук оддий облигациядан фарқли равишда фоизли қарз эмас, балки реал актив ёки лойиҳадаги улушни ифодалайди. Инвестор даромадни айнан шу фаолият натижасидан олади.
Бугунги кунда жаҳонда сукук бозори ҳажми 1 триллион доллардан ошган. Мутахассислар фикрича, ушбу механизм Ўзбекистонга янги инвестициялар жалб қилиш ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради.