Бугун 2 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Москва марказида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Москва марказида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Москва марказида портлаш содир бўлди, натижада уч киши ҳалок бўлди ва 21 киши жароҳат олди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича Бош бошқармаси ва Миллий терроризмга қарши қўмита Ахборот маркази воқеа ҳақида хабар берди.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, портлаш тахминан соат 20:10 да Кудринская майдонидаги 1-бино яқинидаги ёзги кафе ёнида содир бўлган.

МАК қўлбола портловчи мослама портлатилганини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир аёл кафега бомба олиб киришга уринган, аммо қўриқчи томонидан тўхтатилган. Портлаш оқибатида аёл, қўриқчи ва мижозлардан бири ҳалок бўлган.

Воқеа жойида ИИВ ва фавқулодда вазиятлар хизмати тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодиса ҳолатлари текширилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 823 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!