Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Саида Мирзиёева: "Одамлар дод деганича бор"

Саида Мирзиёева: "Одамлар дод деганича бор"

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласига ташриф буюрди.

"Аҳоли фойдаланиши учун ажратилган шаҳар ҳудудлари офис ёки турар жой биноларини қуришга мўлжалланмаган, улар ўз вазифасига кўра хизмат қилиши зарур.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласига келганимизда, маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланганига гувоҳ бўлдик. Болалар майдончаси ўрнига эса бизнес маркази қуриш режалаштирилибди.

Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти.

Саида Мирзиёева: "Одамлар дод деганича бор"

Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт. Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади", дейди у.

Киритилди: Бугун 12:47. Ўқилди: 1037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!