Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг Киевга уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

Россиянинг Киевга уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди

Россиянинг Киевга уюштирган кенг кўламли ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони тўққизга етди, 23 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

Таъкидланишича, Россия Қуролли Кучларининг Украина пойтахтига баллистик ракета ҳужуми натижасида бешта туманда ёнғинлар ва вайроналар қайд этилган.

Соломянский туманида икки киши ҳалок бўлди ва саккиз киши, жумладан, икки бола жароҳат олди. Беш қаватли турар-жой биноси қисман вайрон бўлди, 35 киши эвакуация қилинди.

Дарницкий туманида ёнғин содир бўлди ва маъмурий бинода вайронагарчилик қайд этилди. Етти киши ҳалок бўлди, яна 14 киши, жумладан, икки бола жароҳат олди.

Шевченкивский туманида турар-жой бўлмаган бинода ёнғин содир бўлди ва тез ёрдам машиналари ёниб кетди. Бир киши жароҳат олди.

Днепровский туманида дўконга, Печерский туманида эса тўртта хусусий уй ва қўшимча биноларга зарар етди.

Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар воқеа жойида ишламоқда.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!