Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Юнусободда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Юнусободда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги хусусий университет ходими З.О. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унга қўшни Қозоғистон ёки Тожикистон давлатидаги олий ўқув юртининг 2 курсини ўқиб тугатганлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, ўзи ишлаётган хусусий университетнинг 3 курсидан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Нукус шаҳридаги Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:00 15.10.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!