Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро 9-қаватдан тушиб кетган уй акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.
Жорий йилнинг 21 июль куни тахминан соат 01.30 ларда Юнусобод тумани, 9-мавзе ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида, 2002 йилда туғилган фуқаро Т.Р, шу уйнинг 9 қаватидаги деразадан ўзини пастга ташлаган ва кириш йўлагининг том қисмига урилиб, ерга тушган. Натижада фуқаро “БМЁЖ, БМЧ, чап ўмров суяги, ўнг кўкрак суяги, биринчи бел умуртқаси компрессион синиши 2,3-даража, травматик шок 2-даражаси” ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратида.
Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро 2024 йилнинг охиридан буён руҳиятида ўзгаришлар содир бўлиши бошланганлиги ва психолог-шифокор текширувларидан ўтказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.