Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Юнусободда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусободда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бешта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 23 январ куни тахминан соат 15:20 ларда Юнусобод тумани Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчасида Nexia-2, иккита Lacetti, Spark ва Nexia-3 русумли автомашиналари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Юнусободда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юнусободда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, Nexia-2 транспорт воситаси Lacettiʼнинг устига чиқиб кетган.

Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:02 23.01.2025. Ўқилди: 2010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!