Тошкентнинг Олой кўчасида пиёдани уриб кетишди, сабаб янги чизиқми?
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Амир Темур шоҳ кўчасидаги янги чизиқлар аллақачон кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлди. Бугун эса пиёдани уриб кетишига ҳам айнан шу чизиқ сабаб бўлгани айтилмоқда.
Юнусобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 15-феврал куни соат 20:15 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 2005 йилда туғилган Ж.И. Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда шифохонага олиб кетилиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.