Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Юнонистон ва Қатар мудофаа ҳамда инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Юнонистон ва Қатар мудофаа ҳамда инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

​Икки мамлакат савдо, энергетика ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришдилар. Бу 2024 йилда бошланган шериклик алоқаларининг давоми бўлди.

Юнонистон Бош вазири Кириакос Мицотакис ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Афинадаги учрашувда мамлакат инфратузилмаси, энергетика ва маълумотларни қайта ишлаш марказларига инвестиция киритиш имкониятларини муҳокама қилишди.

​Учрашувдан сўнг Қатар амири дунёдаги воқеаларни инобатга олиб, икки давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашни ўта муҳим деб ҳисоблашини маълум қилди. Ўз навбатида, Юнонистон томони дунёнинг етакчи газ етказиб берувчиси бўлган Қатардан ўз иқтисодиётига сармоя жалб қилишдан манфаатдор эканини билдирди.

Киритилди: Бугун 17:53. Ўқилди: 178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!