Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди

Судланувчи О.Ш. “Арал йўл қурилиш” МЧЖда хайдовчи лавозимида ишлаб йўл қуриш ишларини бажараётган вақтда фуқаро Ж.А.га эхтиётсизлик оқибатида оғир тан жароҳатини етказган бўлиб, жабрланувчи Ж.А. олинган тан жароҳатлари натижасида вафот этган ҳолати юзасидан судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 12.12.2024-йилдаги ҳукмига асосан судланган О.Ш. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган деб топилиб, ундан жабрланувчининг қонуний вакили С.Б. фойдасига 100 000 000 сўм миқдордаги зарар пулларини ундириш белгиланган.

Ушбу ҳукм бўйича чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Шуманай туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.

Шунда қарздор тўланиши лозим бўлган 100 млн. сўм қарздорликни жорий йилнинг 13-май куни ихтиёрий равишда тўлаб берган.
Оқибатда суд қарори ижроси амалда таъминланишига эришилган.

Киритилди: 09:33 22.05.2025. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!