Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) расмий вакили генерал-майор Али Муҳаммад Наиний Эрон ядровий обектларига зарба берилган тақдирда Исроил қаттиқ жавоб олиши ҳақида огоҳлантирди.
"Агар сионистик режим (Исроил назарда тутилмоқда - таҳр.) бугун ўз янглишишида аҳмоқликка қарор қилса ва тажовуз қилса, у албатта ўзининг заиф ва кичик ҳудуди бўйича ҳал қилувчи ва қатъий жавоб олади," - дея Наинийнинг сўзларини келтиради ИИҚК матбуот хизмати.
21 май куни CNN телеканали АҚШ ҳукмрон доираларидаги манбаларига таяниб, Исроил Эрон ядровий инфратузилмасига зарба беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берди. Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, сўнгги ойларда бундай зарба эҳтимоли сезиларли даражада ошган. Эҳтимол, яҳудий давлати Теҳронни Вашингтон билан ядровий дастур бўйича музокараларда ён беришга мажбурлаш учун ўз кучини кўрсатишга уринаётгандир.