Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Йўл ҳаракати қоидаларини қупол равишда бузиб "Абу-Сахий" бозори қаршисида қарама-қарши ҳаракатланган "Lacetti" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

A A A
Йўл ҳаракати қоидаларини қупол равишда бузиб "Абу-Сахий" бозори қаршисида қарама-қарши ҳаракатланган  "Lacetti" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

2022 йил 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Lacetti" русумли давлат рақами 01 D 662 XA бўлган автомашинаси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қуйиб Чилонзор тумани ТХАЙ кўчаси "Абу-Сахий" бозори қаршисида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган ведио тарқалган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув олиб борганда, Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида яшовчи ҳайдовчи А.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланиб қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128 прим 5-моддасининг 2-банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилди, ҳамда профилактик суҳбат ўтказилди.

Шунингдек ҳайдовчининг муддати 60 кундан ўтган тўланмаган қарздорлиги мавжудлиги сабабли МЖтК.нинг 291-моддаси з бандига мувофиқ автоулов жарима майдончасига вақтинчалик сақлаш учун қўйилди.

Киритилди: 17:10 06.11.2022. Ўқилди: 3347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!