Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда

ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин. ИИВ тегишли ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган.

Ҳужжат билан ЙПХ ходимларга ҳайдовчиларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестердан фойдаланишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.

“Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси миқдорини ёки биологик суюқлик (сўлак)да гиёҳвандлик ёхуд психотроп моддалар борлигини аниқлаш орқали ўтказилади”, - дейилади ҳужжат матнида.

Наркотестер ёрдамида аниқланган ҳолатлар бўйича транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан чоралар кўрилади.

Ҳайдовчида ўтказилган текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда у тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.

Киритилди: 07:25 05.12.2022. Ўқилди: 1600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!