2024 йил 30 октябрь куни соат 09:10 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, ушбу автомобилда бўлган йўловчи, 1984 йилда туғилган М.Ю.нинг маълумотлари планшет ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, М.Ю. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, ҳозирда қидирувдалиги аниқланган.
2024 йил 31 октябрь куни соат 16:50 ларда, “Чинор” ЙПХ масканида "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, йўловчиси, 2002 йилда туғилган З.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро бедарак йўқолганлиги, ҳозирда қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қидирувда бўлган М.Ю. Чиноз тумани ИИБга, бедарак йўқолган З.М. Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.