Қашқадарё вилояти Китоб туманида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХГ Йўл патруль хизмати инспекторини уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодекснинг 266 (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.