Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ёзёвонда ўзбошимчалик билан қурилган иншоот бузилди

Ёзёвонда ўзбошимчалик билан қурилган иншоот бузилди

Фуқароларнинг қонунларга риоя этиши — асосий талаб.

Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон туман бўлими томонидан Марғилон туманлараро судининг 2024 йил 5 октябрдаги қарори ижроси таъминланди.

Ёзёвон тумани, Мустақиллик кўчасининг муҳофаза ҳудудида қарздор Д. М.томонидан 240 кв.м. ер майдонида қурилган ноқонуний иншоот ҳақида кетмоқда. МИБ томонидан ихтиёрий бузиш муддати берилган бўлса-да, қарздор бу талабни бажармади.

Шу сабабли, МИБ ходимлари мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориб, ноқонуний қурилмани буздирилди лар ва ер майдони дастлабки ҳолатига келтирилди.

Бу ҳолат Ўзбекистонда қонун устуворлиги доимий равишда таъминланишини ва ўзбошимчалик билан қурилишлар қатъиян олди олинишини яна бир бор исботлади. МИБ бу борада қатъий чоралар кўришда давом этади.

Киритилди: 14:51 24.07.2025. Ўқилди: 975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!