Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Ёзёвон туманида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Ёзёвон туманида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Қ. Фарғона шаҳри, “Деҳқон бозори” МЧЖ автотураргоҳида фуқаро М.Х.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 277 дона “TAWON LIAR” номли таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини 1,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 321 дона воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Киритилди: 12:53 15.02.2025. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!