Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.

«Элдор Шомуродов ҳозирда жаҳон даражасидаги ҳужумчи ҳисобланади. У ҳужумдаги барча уч позицияда — марказий форвард (9-рақам), шунингдек, чап ва ўнг қанотларда ҳам ўйнай олади.

Шомуродовнинг тўпни ушлаб қолиш, узатмалар бериш ва ўйинни тактик жиҳатдан ташкил қила олиш қобилияти жамоа учун катта ресурс ҳисобланади. Имконият пайдо бўлиши билан у, албатта, гол уради», — дея Шахин сўзларини келтиради телеграм-канал.

Қайд этиш жоиз, жорий йил июль ойида Шомуродов «Рома» клубидан «Истанбул Башакшехир»га ижара асосида ўтган. Трансфердан сўнг у туркияликлар сафида 22 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 23:41 15.12.2025. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!