Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ёввойи ҳайвонлар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

Ёввойи ҳайвонлар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 736-сон қарорига асосан, 2025-йил 1-январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан кўпгина (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш таъқиқланди.

Экология вазирлиги давлат инспекцияси ва Бош прокуратура маълумотларига кўра, ўрганишлар давомида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ҳудудидаги питомниклар ҳамда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш жойларида 9 турдаги 80 дан ортиқ сут эмизувчи ҳайвонлар ва паррандалар, жумладан, 4 дона Африка шерлари рухсатномадан ташқари, ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилди. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига мувофиқ, жорий йил 1-мартдан 15-августга қадар ов мавсуми ёпилган. Бу вақтда ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқланади.

Киритилди: 14:48 05.05.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!