“Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади.
Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 июлдан “Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:
🔸стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараварига (2 760 000 сўм) тенг бўлади;
🔸мазкур стипендия тайинланган спортчиларга президентнинг тегишли қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.