Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақаларининг тайинланиш тартиби қандай амалга оширилади?

Ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик  нафақаларининг тайинланиш тартиби қандай амалга оширилади?

🖋 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига мувофиқ тайинланади.

Нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

🎖 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими тегишли вазирлик ва идоралардан олинган электрон маълумотлар асосида автоматик равишда нафақа тайинлайди ва мурожаатчига SMS–хабар юборади.

😊 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан нафақаларни тўлаш учун тўлов қайдномаси шакллантирилади ва Ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилган тўлов қайдномасига мувофиқ тижорат банкларига маблағлар молиялаштириб берилади..

💵 Тижорат банклари томонидан нафақа тўловлари ҳар ойнинг 27-кунигача амалга оширади.

Қўшимча маълумотларни 1140 қисқа рақамлари орқали ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидан олишингиз мумкин.

Киритилди: 15:58 08.07.2024. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!