Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди!

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди!

Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари ниҳоясига етди.

Мусобақанинг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Қизлар ўртасида +70 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални киритди.

Шу тариқа, мусобақада 5 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғарган дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди!

Дастурга кўра эртага аралаш жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Киритилди: 21:52 30.08.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!