Бугун 13 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Ё тавба! Мексикада декабрнинг илк куни 127 та қотиллик содир этилди

Ё тавба! Мексикада декабрнинг илк куни 127 та қотиллик содир этилди

1 декабрда Мексиканинг турли қисмларида 127 та қасддан қотиллик содир этиш жинояти қайд этилди. Таъкидланишича, декабрнинг илк куни жорий йил бошидан энг кўп қотиллик содир этилган кун бўлган. Бу ҳақда Noticias MVS радиостанцияси хабар берди. 

Расмий маълумотларга кўра, ноябрда Мексикада кунига 79 тага яқин қотиллик содир этилган. Жорий йилда Гуанахуато, Қуйи Калифорния, Мехико, Халиско ва Герреро штатларида зўравонликнинг юқори даражаси кузатилмоқда. Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор 1 декабрда, президент лавозимини бажаришга киришганининг биринчи йиллигида жиноятчилик даражасини пасайтиришни ҳукумати олдида турган устувор вазифа деб атаган.

Умуман олганда, Мексикада жорий йилнинг январь-октябрь ойлари 29,5 мингдан кўпроқ қасддан қотиллик жинояти содир этилган. Зўравонликнинг бундай авж олишига жавобгарлик катта даражада наркомафия зиммасидадир.

Киритилди: 06:34 03.12.2019. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!