Жорий йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий ЙТҲ сони 3,8 фоизга (6 127 тадан 5 895 тага) камайган, жароҳатланганлар 3,5 фоизга (4759 тадан 4592 тага) камайган, ҳалок бўлганлар 4,8 фоизга (1368 тадан 1303 тага) қисқарган, пиёдалар иштирокидаги авариялар 5,8 фоизга (2855 тадан 2689 тага) пасайган.
Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди.
Сенаторнинг таъкидлашича, авариялар динамикасидаги пасайишга йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш маданиятининг ошиши, ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимининг яхшиланиши ҳамда йўл ҳаракатини бошқаришда рақамлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ривожланиши каби омиллар таъсир кўрсатган.