Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида кино санъатимиз ва адабиётимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Буюк саркарда ва давлат арбобларимиз, улуғ алломалар, маданият намояндаларимиз ҳақида тарихий фильмлар яратилмоқда.
Қарийб чорак асрдан кейин Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди. 2021 йилдан буён ҳар йили жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатидан юзлаб кино ижодкорлар Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.
Замонавий адабиётимизни ривожлантириш мақсадида пойтахтимизда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг муҳташам биноси барпо этилди, янги ижод уйлари қурилди. Самарали ижод қилаётган адиблар имтиёзли асосда янги уй-жойлар билан таъминланди.
Ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Зомин семинари қайта тикланди.
100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари”, 30 жилддан иборат “Мустақиллик даври навоийшунослиги”, “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари”, “Мард аскарга совға” сингари адабий мажмуалар нашр этилди.