Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яйловдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – расмий муносабат

Яйловдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз – расмий муносабат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда яйлов ер участкаларидан фойдаланаётган айрим фуқаролар ва хўжаликларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси расмий муносабат билдирди.

Қўмита баёнотига кўра, давлатимиз раҳбарининг "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан, яйловлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, яйловларни чорвачилик эҳтиёжлари учун фойдаланилишини таъминлаш, бошқарувнинг ихчам ва шаффоф тизимини яратиш, уларни ноқонуний даромад манбаига айлантиришга чек қўйиш мақсад қилинган.

Ҳозирда ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда яйлов ер участкалари хатловдан ўтказилиб, ҳудудий яйлов хўжаликлари балансига қабул қилинмоқда ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланмоқда. Фармон кучга кирган санада ушбу ерлардан доимий ва самарали фойдаланган хўжаликлар билан шартномалар фармон талабларига мувофиқ тарзда расмийлаштирилмоқда.

Қўмита баёнотида қайд этилишича, Республика комиссияси томонидан тасдиқланган тартиб асосида фақат расмий хатловдан ўтган ва давлат рўйхатига киритилган яйловлар ижарага берилмоқда. Шу боис, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан тарқатилаётган ҳуқуқий асосга эга бўлмаган ҳақиқатга тўғри келмайди ва улар асоссиздир.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоатчиликни ишончли манбаларга таянишга, фармон ижроси бўйича аниқлаштирилган маълумотлар олиш учун тегишли ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаларига мурожаат этишга чақирди.

Киритилди: 09:47 22.04.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!