Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Яхши дўстлар" ўртасидаги суҳбат

"Яхши дўстлар" ўртасидаги суҳбат

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси. Қўнғироқ Россия томонининг ташаббуси билан амалга оширилди.

Си Цзиньпин суҳбат давомида Хитой ва Россияни "бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган яхши дўстлар" дея таърифлади.

Бундан олдин Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу суҳбат ҳақида маълумот берганди. У суҳбат чоғида раҳбарлар АҚШ ва Россия делегацияларининг Ар-Риёддаги учрашуви натижаларини ҳам муҳокама қилишларини таъкидлаган эди.

19 февраль куни Владимир Путин 18 февралда Ар-Риёдда бўлиб ўтган музокаралар якунлари ҳақида БРИКС бўйича ҳамкорларини, жумладан Хитойни хабардор қилишни режалаштирганини маълум қилди.

Киритилди: 23:00 24.02.2025. Ўқилди: 1718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!