2025 йил 05 январь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон ЙПХ инспекторлари кичик сержант И.Камолов ва сержант Д.Назаровлар томонидан Маҳтумқули кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ЛИ Л9 русумли автомашина ҳайдовчиси 1983 йилда туғилган Ж.К. тўхтатилиб унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ж.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 192 прим 3-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.К. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилди.