Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.Э.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган 264,7 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган. Бу ҳақида Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.