Ҳаттоки, бу жамоа трансфер амалга ошиши учун 50 миллион евро ва беш йиллик шартнома таклифи билан чиқди.
Мазкур таклиф айни дамда "Ланс" учун ҳам, Абдуқодир учун ҳам тўғри келади. Сабаби, куни кеча Франция клуби ҳимоячимизни 40 миллион еврога пуллаш ниятида экани ҳақида хабар бераётган эди.
Агар бу келишув амалга ошмаган тақдирда ҳам, Абдуқодир Ҳусанов катта эҳтимол билан “Ланс”да қолмаслиги ойдинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзида “Ланс”га кўчиб ўтганидан бери бу жамоа сафида барча турнирларда жами 31 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта голли пас ҳам узатди.
Легионеримизнинг “Ланс” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача тузилган.