Якшанба куни Испания Суперкубоги финалида "Реал" ва "Барселона" ўзаро тўқнаш келади. Мадрид жамоасининг 3 нафар муҳим футболчиси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган "Эл-класико"ни ўтказиб юбориш хавфи бор. Бу ҳақда «Spanish Sport» ўз саҳифаларида хабар бермоқда.
Жуд Беллингем ва Федерико Вальверде мушаклари зўриқиши туфайли Суперкубок финалини ўтказиб юбориши мумкин. Лука Модричга келсак, унинг "Мальорка"га қарши ярим финал учрашувини (3:0) ўтказиб юборишига сабаб бўлган вирусли инфекцияни енгиб ўта оладими ёки йўқми ҳозирча аниқ эмас.
"Реал Мадрид" - "Барселона" учрашуви 12 январь куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.