Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ярославлдаги нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ярославлдаги нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Украина дронлари тунда Ярославль шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ҳодиса оқибатида заводда шикастланишлар ва ёнғин юзага келган, икки нафар ходим жароҳатланган. Бу ҳақда вилоят губернатори Михаил Евраев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужумни қайтариш вақтида 124 та дрон уриб туширилган.

Дронлар қолдиқлари бир нечта кўп қаватли ва хусусий уйларнинг деразаларини синдирган, шунингдек, автомобилларга зарар етказган.

Киритилди: 11:15 03.11.2026. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар