Севган қалблар учун ҳар кун - севги куни. Аммо бугун яқинларни хурсанд қилиш учун яна битта баҳонангиз бор. Келинг, буни Валентин куни демайлик, меҳр улашиш куни дейлик. Wolt эса сизга бу борада ёрдам бериш учун ўзининг «Gifting» номли янги инновацион функциясини тақдим этади.
Тасаввур қилинг, сиз Wolt платформаси орқали совға юбордингиз. Wolt'нинг кенг танлови ресторанлар, супермаркетлар ва маҳаллий дўконларни ўз ичига олади. Таомлардан ташқари, гуллар, шоколад ва аксессуарларни ҳам буюртма қилиш мумкин. Яқинларингиз эса сиз юборган совға билан бирга махсус табрикномаларни ҳам олишади ва унда ёзилган самимий сўзлардан юзларига табассум югуради.
Янги «Gifting» функцияси ҳар бир совғани янада ўзига хос қилиш учун яқинларингизга махсус хабар қўшиш имконини ҳам беради. Масалан, гул жўнатишда – «Сиз энг яхшисиз» ёки романтик кечки овқат буюртма қилинганда – «Эслайсанми, биз буни олдин ҳам буюртма қилгандик?» каби ёқимли хабарлар ёзиш мумкин. Муҳим томони, вариантлар жуда кўп – машхур дўконлардан тортиб, севимли брендларгача, шунинг учун Wolt'да ҳар бир инсон учун идеал совға топилади.
Сиз совға улашишни ният қилганингзга шубҳа йўқ, аммо у совғани ўзгача тақдим этиш эса янада муҳим. Бу янги функция махсус лаҳзаларни ортиқча қийинчиликларсиз амалга ошириш ва совғаларни алоҳида эътибор билан тайёрланганини кўрсатиш имконини беради.
«Gifting» функцияси қандай ишлашининг қисқача изоҳи
1. Манзилни танланг – Қабул қилувчининг манзилини киритинг.
2. Совғани танланг ва мошлаштиринг – Иловада мукаммал совғани топинг ва тўлов жараёнида «Совға сифатида жўнатиш» опциясини танланг. Шахсий хабар юборилиши учун қабул қилувчининг алоқа маълумотларини қўшишингиз мумкин.
3. Етказиб бериш – Буюртмани тасдиқланг, шундан сўнг қабул қилувчи етказиб бериш жараёнини кузатиш ва сизнинг хабарингизни кўриш имконини берувчи СМС хабар олади. Муҳим томони, қабул қилувчидан Wolt'да аккаунти мавжуд бўлиши талаб этилмайди (хабарда жўнатувчи кўрсатилади, шунинг учун қабул қилувчи совғани олдиндан ким юборганини била олади).
«Gifting» орқали сиз бир умр эсда қоладиган совға тақдим этган услубини танлаган бўласиз. Шундай экан, буни шунчаки совға бериш эмас, балки инсонларни боғлайдиган ва ёқимли хотираларни яратадиган қулай имконият деб қараш янада тўғри бўлади.
«Gifting» билан биз одамларга махсус кунларни нишонлаш, яқинларга завқ улашиш ва эътибор кўрсатишни янада самимий ҳамда ўзига хос қилишда ёрдам берамиз", — дейди Wолт истеъмолчилар маҳсулоти бўйича директори Бачир Бенани.
Инновация ва фойдаланувчиларга энг яхши тажрибани тақдим этиш – Wolt'нинг асосий қадриятларидан бири. Компания келажакда ҳам фойдаланувчилар учун янада кўплаб янгиликларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Сиз эса бугунги имкониятни бой берманг, Woltʼ иловасига киринг ва яқинларингизга совғаларингизни ўзига хос ҳамда унутилмас тарзда етказинг!